Ўзбекистон ҳаводаги ҳаракатни бошқариш тизимидаги муҳим сана

Бундан роппа-роса 30 йил олдин, 1995 йилнинг май ойида Тошкент ҳаводаги ҳаракатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари маркази қурилишига биринчи тош қўйилган. Бу лаҳза мамлакатнинг барча авиация инфратузилмасини кенг кўламли модернизация қилишнинг бошланғич нуқтаси бўлди.

Маросимда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси — авиация инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган лойиҳани амалга оширишда кўмаклашган ҳамкор мамлакат иштирок этгани рамзий маънога эгадир.

Бугунги кунда Тошкент ҲҲБ АТ Маркази минтақадаги ҳаводаги ҳаракатнинг юраги бўлиб, у барча халқаро стандартларга жавоб беради ва кунига минглаб рейсларни мувофиқлаштириш ва хавфсизлигини узлуксиз таъминлайди.

15-May, 2025-yil 16:39