1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК томонидан бир қатор ижтимоий тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, Транспорт вазирлиги ходимлари ва уларнинг фарзандлари Тошкент Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими марказига ташриф буюришди. Ота-оналар ва ёшлар учун Марказ бўйлаб қизиқарли ва маълумотларга бой экскурсия ўтказилди. Тадбир якунида “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, Тошкент-3 аэропорти ҳудудида ногиронлиги бўлган болалар билан самимий учрашув ташкил этилиб болажонлар Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табрикланди ва уларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.