Хавфсиз парвоз саҳнаси ортида: Фарғонада авиадиспетчернинг сменаси қандай ўтади

Улар учувчи кабинасида ўтирмайдилар ва йўловчиларни рампада учратмайдилар. Аммо ҳар бир парвоз ва қўниш қанчалик хавфсиз ва аниқ бўлиши уларга боғлиқ. Авиадиспетчерлар – бу ҳаво кемасининг парвоз даражаси, баландлиги ва унинг ҳар бир бурилишини назорат қилиб, ердан самодаги парвозларни бошқарадиган инсонлардир.

Бугунги кунда “Ўзаэронавигация” Маркази ДУКда 300 дан ортиқ ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бўйича мутахассислар ишлайди. Шулардан 16таси Фарғона ҳудудий бўлинмасида фаолият олиб боришади. Ушбу мақолада у ердаги авидиспетчернинг бир куни қандай ўтишини айтиб берамиз.

Уларда тонг қаҳва билан бошланмайди 

Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчерининг тонги – тўлиқ сафарбарлик лаҳзаси. Чунки олдинда 12 соат максимал диққатликни талаб қиладиган смена кутиб туради. Аэропорт узлуксиз ҳаёт кечиради, авидиспетчерлар эса, унинг муҳим қисмидир бошқарувчи унинг аниқ ва ҳушёр ритмига айланади. Шунинг учун, авиадиспетчернинг иш сменаси эрталаб 08:00дан, кечки 20:00гача

07:30. Тиббий кўрик.

Ҳар бир авиадиспетчер, иш фаолиятини бошлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Аэронавигацияда бу расмиятчилик эмас, балки хавфсизлик кафолатидир. Чунки битта ҳаводаги ҳаракатни бошқариш авидиспетчерининг зиммасида минглаб йўловчиларнинг ҳавфсизлиги туради. Замонавий ускуналар қон босими, пульс ва кислород даражасини бир неча сония ичида ўлчайди ва энг кичик салбий ўзгаришларни ҳам қайд этади. Авиадиспетчерлик касбида соғлик ва ақлнинг равшанлиги сменага қабул қилишнинг асосий шартлари ҳисобланади.

Инструктаж: огоҳ бўлган – абгор бўлмас

08:00. Сменага тайёргарлик.

Инструктаж – бу шунчаки вазифалар рўйхати эмас, балки жорий муҳит билан танишувдир, яъни ҳозирги об-ҳаво, ускунларнин ҳолати, режалаштирилган парвозлар, махсус маршрутлар. Энг муҳими - юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни таҳлил қилиш. Авиадиспетчерлар турли мавжуд булиши мумкин бўлган сценарийларни машқ қиладилар. Масалан, алоқа узилиб қолганда нима қилиш керак, беқарор об-ҳаво, фавқулодда қўниш ва хоказо. Бундай машғулотлар кундалик жанговар тайёргарликка ўхшайди.

Навбатни уч киши қабул қилади: парвоз раҳбари ва иккита диспетчер. Ҳар бири ўз масъулият соҳасини аниқ билади, аммо фавқулодда вазиятда ҳамма ягона механизм сифатида ишлайди.

08:20. Навбатчиликни қабул қилиш.

Навбтачиликни топшириш барча параметрларни текшириш билан бирга келади. Навбатчиликниа ўз зиммасига олган  авиадиспетчер ўзининг тайёрлигини расман "Диспетчер қасамёди"ни ўқиш билан тасдиқлайди - бу норасмий, аммо муҳим маросим техник воситалар билан қайд этилади.

Кун давомида: ҳаводаги ҳаракатни назорат остида ушлаб туриш

08:30–20:00. Иш сменаси.

Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минораси аэродромнинг панорамали кўринишини худди кафтингизда бўлгандек тақдим этади. Фарғона-Тоwеr бошқарувчиси ҳар бир ҳаракатни назорат қилади: двигателни ишга туширишдан тортиб такси йўлининг охирги бурилишигача. У нафақат самолётларни, балки аэродромдаги махсус техникани ҳам бошқаради.

Ҳар бир парвоз аниқ ҳисоб-китоблар занжиридир. Назоратчи 2450 метрга (ФЛ80) кўтарилишни кузатиб боради, сўнг у назоратни Наманган-Яқинлашувдаги ҳамкасбларига, кейин эса Тошкент-Контролга топширади. Бу мураккаб эстафета пойгаси бўлиб, унда хатоликка ўрин йўқ. Ҳамма нарса бир неча дақиқада содир бўлади, лекин уларнинг орқасида кўп йиллик тайёргарлик ва доимий машғулотлар турибди.

Агар учувчи маршрутни ўзгартиришни сўраса, бошқарувчи ҳаводаги вазиятни дарҳол баҳолайди: бошқа самолёт қаерда, улар қанчалик тез яқинлашмоқда, хавфсиз ажралиб чиқиш учун қанча масофа керак. Унинг қарори тез, аммо тасдиқланган бўлиши керак.

Фарғона аэродромининг хусусиятлари

Фарғона аэродроми икки томонлама объект ҳисобланади. У фуқаролик ва ҳарбий авиацияга хизмат қилади. Биргаликда парвозлар пайтида авиадиспетчерлар ҳар бир маневрни, траекторияларнинг ҳар бир чорраҳасини мувофиқлаштириб, максимал диққатлик билан ишлайдилар.

Бир сменада Фарғона минораси ўртача 10 дан ортиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатади. Бу Тошкентдаги каби оқимлар бўлмаслиги мумкин, лекин бу ерда ҳам ҳар бир қарор аниқлик, эътибор ва билим талаб қилади. "Аҳамиятсиз" парвозлар бўлмайди - уларнинг ҳар бири муҳимдир.

Кун якуни

19:45. Сменанинг тугаши. 

12 соатлик қизғин ишдан сўнг авиадиспетчер сменани топширади, маълумотларни ёзиб олади, натижаларни таҳлил қилади.

Фарғона ҲҲБ ҳудудий бўлинмаси тобора юксалмоқда. “Ўзаэронавигация” Маркази раҳбарияти ҳаво ҳудудини оптималлаштириш, рақамли ечимларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли бўлимлар билан фаол ишлаб келмоқда. Буларнинг барчаси келажакка, хавфсизликка, минтақада авиация ривожига қўшилаётган ҳиссадир.

Якунида шуни таъкидлаш ўринлики, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери касби ташқаридан кўринмайди, аммо авиацияда муҳим аҳамиятга эга. Бу хато қилишга ҳуқуқисиз касбдир. Ҳар бир сокин парвоз ва юмшоқ қўниш ортида авидиспетчеринг улкан ҳиссаси ва масъулияти туради.

Корхонамиз ходимларига юқори касбий маҳорати, сабр-тоқати ва ишга ҳар куни фидойилиги учун миннатдорчилик билдиради. Айнан уларнинг меҳнати ҳаво транспортининг Ўзбекистон бўйлаб – Фарғонадан Нукусгача, Тошкентдан энг олис эшелонларгача узлуксиз ҳаракатланишини таъминлайди.

17-Iyul, 2025-yil 16:09