Умумхалқ хайрия хашари: “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки”

22–23 август кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия хашари бўлиб ўтди.

«Ўзаэронавигация» Маркази ходимлари ҳам ушбу кенг кўламли ташаббусга фаол қўшилиб, ўз ҳиссасини қўшишди.

Бу сафар хашар Марказ жамоаси учун янги Тошкент-Шарқий аэропорти ҳудудида ташкил этилди. Жамоавий саъй-ҳаракатлар билан атроф ҳудудни ободонлаштириш, тозалаш ишлари амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур аэропорт ҳудудида барпо этилган ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси тез кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

15-Sentabr, 2025-yil 20:44