Авиаспоттерлар диққатига! "Ўзаэронавигация" Марказидан танлов.

Агар сизни, самога парвоз қилувчи маҳобатли ҳаво кемалари ва авиадиспетчерларнинг иши қизиқтирса, ушбу танлов айнан сиз учун!

Март ойи давомида сиз юборган энг зўр кадрларни кутиб қоламиз!

Энг муҳими: кадрда албатта  ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минораси бўлиши шарт.

Бош соврин — ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизим марказига эксклюзив ташриф! Авиадиспетчерлар ишини бевосита ичкаридан туриб кузатиш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш оламига шўнғиш имкониятига эга бўласиз.

📌 Иштирок этиш шартлари
✅ ҲҲБ минорасини суръатга олинг
✅ Фотосуратни Instagram ва Facebook тармоқларига жойланг, ҳамда у ерда бизни бегиланг.
✅ Изоҳларда ушбу кадрни қачон ва қаерда туширганлигингни ёзиб қолдиринг.
✅ Профилингиз очиқ эканлигига амин бўлинг

Танлов бутун март ойи мобайнида давом этиб, 1-апрель куни унинг якунлари сарҳисоб қилинади!

📷 Тайёрмисиз? Унда креатив кадрларни кутиб қоламиз!

3-Mart, 2025-yil 13:32