"Узаэронавигация" Маркази ДУК қошидаги Ўқув машқ мажмуасида ПРТТ (ATSEP) муҳандис-техник таркибининг малакасини ошириш бўйича дастлабки ўқув курси очилди

Таъкидлаш жоиз, шу кунга қадар бундай курслар мавжуд бўлмай, мазкур саъй-ҳаракат ходимлар касбий компетенцияларини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Дастур ўз ичига тўртта ихтисослашган йўналишни киритади:
🔹 Маълумотларни қайта ишлаш;
🔹 Кузатув воситалари;
🔹 Радионавигация;
🔹 Алоқа воситалари.

Лойиҳа замонавий халқаро стандартларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, аэронавигация инфратузилмасининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлашда иштирок этувчи мутахассислар малакасини оширишга қаратилган. Янги курс муҳандис-техник таркибга нафақат ўз касбий маҳоратини такомиллаштиришга, балки ҳаводаги ҳаракатларга хизмат кўрсатишнинг буткул тизими самарадорлигини оширишга имкон беради.

7-Mart, 2025-yil 14:23