Мўйноқда Ўзбекистондаги биринчи модулли бошқарув-диспетчерлик пункти фойдаланишга топширилди

2025-йил 10-ноябрда Мўйноқ шаҳрида (Қорақалпоғистон Республикаси) Ўзбекистон тажрибасида илк модулли форматда қурилган янги бошқарув-диспетчерлик пункти (БДП) очилди.

Лойиҳа "Ўзаэронавигация" Маркази томонидан аэронавигация инфратузилмасини модернизация қилиш ва минтақавий аэронавигация объектларини ривожлантириш бўйича ислоҳотлар доирасида амалга оширилди.

Янги БДП мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида ҳаводаги ҳаракатни ишончли бошқаришни таъминлайди. Пункт замонавий алоқа ва бошқарув воситалари билан жиҳозланган бўлиб, тун-у кун ишлаш учун барча техник талабларга жавоб беради.

1-Dekabr, 2025-yil 10:30