Жорий йилнинг май ойида "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК мутахассислари томонидан Фарғона халқаро аэропортида қўниш учун мўлжалланган узоқликни ўлчаш радиомаёғ (DМE) ускунасини ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш ишлари якунланди.
Ушбу навигация ускунаси парвозларнинг радиотехник таъминлаш воситаларини модернизация қилиш дастури доирасида ўрнатилган бўлиб, ҳаво кемаларини янада аниқ ва ишончли қўнишини таъминлаб беради. DME ускунаси ер ва парвоз текширувларидан муваффақиятли ўтган ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАО) стандартлари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари талабларига жавоб беради.