Андижон халқаро аэропортида янги қўниш тизими ишга туширилди

Андижон халқаро аэропортида ICAO II тоифасидаги янги инструментал қўниш тизими ILS/DME (Instrument Landing System / Distance Measuring Equipment)  муваффақиятли ишга туширилди.

Замонавий тизимни жорий этилиши мураккаб метеорологик ва кўриниш чекланган шароитларда, юқори аниқлик навигацияни таъминлаш йўли билан, ҳаво кемаларнинг хавфсиз қўниш жараёнини таъминлайди.

Янги тизим парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлигини ошириш, рейсларнинг кечикишини камайтириш ҳамда аэропорт фаолияти самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилади.

1-Dekabr, 2025-yil 10:24