"Ўзаэронавигация" Маркази ДУК делегацияси расмий ташриф билан Австриянинг AustroControl аэронавигация хизматлари провайдерида бўлишди.
Томонлар ҳаводаги ҳаракатлар оқимини режалаштириш, радиотехник таъминлаш, ходимларнинг чарчоқларини бошқариш ва учувчисиз учиш аппаратларининг парвозларини бошқариш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ва Австрия аэронавигация хизматлари ўртасида шерикликни мустаҳкамлаш ва профессионал ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини тасдиқловчи ўзаро Англашув меморандуми имзолангани учрашувнинг муҳим натижаси бўлди.