"Ўзаэронавигация" Маркази TransLogistica Uzbekistan 2025 халқаро форумида иштирок этди
"Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуасида TransLogistica Uzbekistan 2025 кўргазмаси доирасида ташкил этилган Aviation and Logistics Forum халқаро ихтисослаштирилган форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида ўтказилган мазкур тадбир, авиация транспорт ва логистика соҳалари иштирокчилари ўртасида профессионал мулоқот учун муҳим майдонга айланди.
Форум доирасида "Ўзаэронавигация" Маркази ўз мутахассислари томонидан яратилган АТМ:SAFЕ SKY дастурини тақдим этди.
АТМ:SAFE SKY - парвозларни кузатиш, хавфларни таҳлил қилиш ва реал вақт режимида парвозларни бошқариш учун мўлжалланган дастурий таъминот бўлиб, аэронавигация хизматлари самарадорлигини оширишга қаратилган.
Дастур тақдимоти форум иштирокчиларида қизиқиш уйғотиб, "Ўзаэронавигация" Марказининг Ўзбекистон авиация саноатини рақамли трансформациясидаги ўрнини намойиш этди.