Ўзаэронавигация» Маркази Тошкент давлат транспорт университетига бўлажак авиадиспетчерларни тайёрлаш учун замонавий 3D тренажёр-симулятор совға қилди

Симулятор, Марказ мутахассислари томонидан яратилган бўлиб, Тошкент халқаро аэропортининг ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизими марказидаги ҲҲБ минораси муҳитини замонавий 3D технологиялари орқали тўлиқ такрорлайди. Ушбу симулятор талабаларга реал муҳитга имкон қадар яқин шароитларда амалий кўникмаларга эга бўлиш ва халқаро ICАО стандартлари бўйича тайёрланиш имконини беради.

Лойиҳанинг асосий мақсади — фуқаро авиацияси соҳаси мутахассисларини сифатли тайёрлашдир.

15-Sentabr, 2025-yil 20:53