“Ўзаэронавигация” Маркази Зомин аэродромига Парвозлар-маълумот хизмати диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш учун танлов эълон килади

Жорий йилнинг 12-ноябр куни “Ўзаэронавигация” Маркази дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини қуйидаги аэродромларга парвозлар маълумот хизмати диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади.

Зомин-3 вакант иш ўрни;

Номзодларга бўлган талаблар:

• 18 ёшдан кичик болмаслиги;

• жисмонан соғлом ва конструктив фикрлай оладиган;

• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

• ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;

• •“Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” кундузги йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;

• ИКАО шкаласи бўйича 3-даражада (ёки ундан юкори) инглиз тилини билиш сертификати бўлиши.

 

Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификация қилиш жараёнидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, унинг ижобий жавоби билан тақдим этилиши керак.

Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод веб-сайтга (https://hr.uzaeronavigation.com/) кириб, керакли иш ўрнини танлаб, кайси худудий бўлинмада меҳнат фаолиятини юритишини кўрсатиб, анкетани тўлдириши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши керак:

- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

- Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан;

- Парвозлар маълумот хизмати диспетчери лавозимига номзодлар учун ИКАО шкаласи бўйича инглиз тилини билиш 3-даражали (ёки ундан юқори) сертификат.

Танлов босқичма-босқич амалга оширилади:

- номзодларни рўйхатга олиш

- брифинг ўтказилиши

- назарий билим ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини текшириш;

2025-йил 11-ноябргача веб-сайтдаги шаклни тўлдирмаган шахслар 12-ноябрда бўлиб ўтадиган саралаш жараёнида иштирок эта олмайди.

1-Dekabr, 2025-yil 10:23