Бугун Тошкентда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАО) томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва “ЎзАвиация” агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистонни Стратегик таҳлил қилиш кенгашининг (COSPRA) иккинчи йиғилиши бошланди.
Тадбирда авиакомпаниялар, аэропортлар, авиация техникасини ишлаб чиқарувчилари, халқаро авиация тузилмалари экспертлари иштирок этди. Миллий аэронавигация хизмати провайдери – “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ҳам йиғилишда фаол иштирок этди.
Учрашувнинг асосий мақсади мувофиқлаштирилган ва ягона авиация хавфсизлиги стандартлари ва назорат тартиб-қоидаларини жорий этиш орқали ICАОга аъзо давлатларда авиация хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ҳаво транспорти самарадорлигини оширишдан иборатдир. ICАО талабларини амалга ошириш, халқаро талаблар ва йўриқномаларга мувофиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиди, бу эса узоқ муддатли истиқболда субминтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишига ҳихмат қилади.
Учрашув доирасида БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. COSPRA хавфсиз ва самарали авиация тизимини ривожлантириш орқали аъзо давлатларга ушбу мақсадларга эришишда барқарор ва узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш механизмларини муҳокама қилиш учун имкон яратади.
Учрашувда Ўзбекистоннинг Парвозлар хавфсизлиги миллий режаси тақдим этилди, уни ишлаб чиқишда “Ўзаэронавигация” МАркази ДУК мутахассислари фаол иштирок этди. Ҳужжат парвозлар хавфсизлигини бошқаришнинг замонавий ёндашувларини акс эттиради ва мамлакат авиация соҳасида юқори халқаро стандартларга лойиқлигини намойиш этади.