Жорий йилнинг 8 ноябр куни Тошкент вилояти Охангарон тумани «Озодлик» маҳалласида ўтказилган ҳашарда «Ўзаэронавигация» Маркази ходимлари фаол иштирок этдилар.
Тадбир доирасида 500 та кўчат (терак, чинор, қайрағоч) экилиб, экинлар суғорилди, шунингдек ҳудуд ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, чиқиндидан тозаланди.