«Ўзаэронавигация» ДУК ходимлари ўртасидаги спартакиада: ҳамжихатлик ва соғлом турмуш тарзи сари қадам

«Ўзаэронавигация» давлат унитар корхонаси ходимлари ўртасида спартакиада бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Касаба уюшмаси қўмитаси кўмагида ташкил этилди ва унда барча ҳудудий бўлинмалар, маъмурий аппарат ҳамда таркибий тузилмалар вакиллари фаол иштирок этдилар.

Спартакиаданинг асосий мақсади – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда жамоавий руҳ ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди.

Спорт баҳслари дастуридан югуриш, тортилиш, узунликка сакраш ва арқонда сакраш каби мусобақалар ўрин олди. Иштирокчилар юқори жисмоний тайёргарлик, ҳамжихатлик ва ғалабага бўлган интилишни намойиш этдилар.

Мусобақалар натижаларига кўра:

1-ўрин – Урганч ҳудудий бўлинмаси;

2-ўрин – Қарши ҳудудий бўлинмаси;

3-ўрин – Тошкент ҳаводаги ҳаракатни бошқариш автоматлаштирилган тизим маркази жамоасига насиб этди.

Мусобақа барча иштирокчилар учун жисмоний фаолликни ошириш, дўстона муҳитни мустаҳкамлаш ва соғлом рақобат муҳитини яратишда муҳим аҳамият касб этди.

27-May, 2025-yil 18:33