2025 йил 8-10 октябр кунлари "Ўзаэронавигация" Маркази ҳузуридаги Ўқув-машғулот мажмуаси ходимлари ICАОнинг тил тайёргарлиги бўйича талабларини амалга ошириш бўйича мақсадли гуруҳнинг Language Proficiency Requirements Implementation Task Force (LPRI TF/47) 47-йиғилишида иштирок этдилар. Тадбир ICАО талабларига мувофиқ авиация ходимларини лингвистик тайёрлаш бўйича илғор тажрибалар алмашиш учун муҳим мулоқот майдони бўлди ҳамда Европа, Марказий Осиё ва Кавказдан мутахассисларни бирлаштирди.
Қабул қилинган ёндашувлар ва материалларни ўқитиш ва баҳолаш дастурларига босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган бўлиб, бу авиацияда ягона тил стандартларини қўллаш ва хавфсиз мулоқот маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.