Тошкент SOCEAнинг навбатдаги йиғилишига мезбонлик қилади

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзаэронавигация” Маркази делегацияси хизмат сафари билан Қозоғистон Республикасига ташриф буюрган ва  SOCEAга аъзо давлатларнинг аэронавигация хизматлари провайдерлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда.

Йиғилиш доирасида аэронавигация соҳасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақада парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.

Йиғилиш якунларига кўра, “Ўзаэронавигация” Маркази Директори Джумаев Д.И.  келаси икки йил учун SOCEA ташкилотининг вице-президенти этиб сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон томони навбатдаги йиғилишни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёр эканини билдирди.

15-Sentabr, 2025-yil 21:01