Хитойда IАТА билан ҳамкорлик бўйича семинар

25-28 ноябр кунлари "Ўзаэронавигация" Маркази делегацияси Хитойнинг Сиан ва Ланчжоу шаҳарларида аэронавигация хизматлари провайдерлари ва IАТА ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган халқаро семинарда иштирок этди.

Тадбир давомида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, ҳаво оқимларини режалаштириш, ҳаво ҳудудидан самарали фойдаланиш, метеорологик маълумотларини алмашиш, чекловлар шароитида йўналишларни белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ходимларни тайёрлаш, мутахассисларнинг толиқишини бошқариш, радиоалмашинув фразеологиясига риоя қилиш ва учиш-қўниш йўлагида хавфсизликни таъминлаш бўйича тажриба алмашилди.

1-Dekabr, 2025-yil 10:52