Табиат — бу бизнинг умумий уйимиз, дарахтлар эса унинг нафасидир. Шу боис, "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили" доирасида корхона ходимлари Тошкент вилояти Пскент тумани 15-сонли мактабида экологик акция ўтказишди.
Тадбир давомида мактаб ҳовлисига 2000 та кўчат ва 500 та гул экилди. Акция ўқувчилар орасида катта қизиқиш уйғотди: болалар дарахт экишда, гулзорларни безашда фаол қатнашдилар. Ҳар бир синфга ўсимликларга тўғри ғамхўрлик қилиш бўйича маълумот берувчи буклетлар топширилди. Ниҳоллар синфлар ўртасида тақсимланди ва эндиликда ҳар бир дарахтнинг ўз посбони бор.
Кузда ташаббускорлар яна мактабга қайтиб, энг эътиборли ва экофаол синфни рағбатлантиришни режалаштирмоқда.
Умид қиламизки, экилган ниҳоллар билан бирга янги авлод – онгли, бепарво бўлмаган ва мақсад сари интилувчан ёшлар улғайиб боради. Ажаб эмас, келажакада айнан шу мактаб ўқувчилари орасида бугунги кунда она заминни қанчалар қадрлаб эҳтиётлаётган бўлса, келгусида самони ҳам худди шундай авайлаб-асровчи бўлажак авиадиспетчерлар, муҳандислар, учувчилар етишиб чиқса.