Юртимизда август ойининг учинчи якшанбаси само посбонлари — ҳаво флоти ходимларининг байрами сифатида нишонланади. Аэронавигация учун бу кун алоҳида аҳамиятга эга, чунки айнан бизнинг мутахассисларимиз тун-у кун ҳаво ҳудудини назорат қилиб, барча ҳаво кемаларининг ишончли ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдилар.
Бугун Ўзбекистон авиацияси изчил ривожланиб, йўналишлар кенгаймоқда, ҳаво кемалари парки ўсмоқда, йўловчилар сони ошиб бормоқда. Бунинг барчаси авиакомпаниялар, аэропортлар ва аэронавигация хизмати ҳамкорлигидаги саъй-ҳаракатлари самарасидир.
«Ўзаэронавигация» Маркази барча ҳамкасблар ва авиация соҳасига дахлдорларни касб байрами билан табриклайди! Сизларга юқори ютуқлар, янги марралар ва доимо хавфсиз парвозлар тилаймиз! ✈️