Ҳар бир ходимга ғамхўрлик — “Ўзаэронавигация” Маркази касаба уюшмасининг жамоа ҳаётидаги асосий вазифаларидан биридир

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда ҳаётнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инсон манфаатларини таъминлаш чора-тадбирлари, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсад ва стратегик вазифани кўзламоқда. Бу ўринда касаба уюшмалари, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари қатори "Инсон – олий неъмат" ғоясини умуммиллий ҳаракатга, Ватанимизни эса кенг имкониятлар ва улкан амалий ишлар мамлакатига айлантиришда муҳим рол бажаради.

Президентимиз томонидан 2019 йилнинг 6 декабирида "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги янги Қонуннинг имзолаши ушбу йўналишдаги муҳим воқеа бўлди ва бу уларнинг, ишчи ва хизматчилар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги имконият ва ваколатларни кенгайтириб, фаолиятини янги босқичга кўтаришга асос бўлди.

 Ҳозирги кунда касаба уюшмалари 6 миллионга яқин аъзоларни бирлаштирган ва бу уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминланишига бевосита асос яратади. Ушбу устувор вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида, сўнгги 7 йилда соҳада кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди, меҳнат жамоалари аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш фаолияти янги босқичга кўтарилди. Касаба уюшмалари Федерацияси бевосита иштирокида ХМТ (Халқаро Меҳнат Ташкилоти) нинг тўртта конвенсияси ратификация қилинди.

Сўнгги йилларда бу соҳада халқаро алоқалар мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Умумий касаба уюшмалари  Конфедерациясига аъзо бўлди, Марказий Осиё давлатларидаги шу каби ташкилотлар билан шартномалар тузилди, халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

2020 йил 11 ноябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи бўлиб ўтди. Ушбу форум касаба уюшмалари фаолиятини чуқур таҳлил қилиш учун муҳим майдон бўлиб, унинг давомида Янги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари тасдиқланди.                     

 Қурултой давомида унинг иштирокчиларига Президент Шавкат Мирзиёевнинг қутлов мактуби ўқиб эшиттирилди. Унда 11 ноябрни касб байрами – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни деб эълон қилиш таклифи билдирилди, унга кўра "Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни” 2020 йил 23 ноябрда қабул қилинган.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан фаолиятнинг асосий йўналиши хисобланган, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шунингдек ушбу назоратнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.

 Таъкидлаш жоизки, бу жараёнда давлат даражасидаги яқин шериклик яхши самара бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Бош жамоа келишуви имзоланган, бу эса ишчи ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашда конструктив ҳамкорлик учун ижтимоий шериклик тамойилининг амалга оширилишини таъминлайди ва ишчилар, ҳамда иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, аҳолининг турмуш даражасини барқарор яхшилашда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб, жамиятда ижтимоий тотувлик ва барқарорликни сақлашга ҳизмат қилади.

 Маълумки, касаба уюшмаларининг асосини унинг бошланғич ташкилотлари ташкил этади.

 Бўлинмалар касаба уюшма қўмиталарининг ташкилий асосларини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор туфайли “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар кучайтирилмоқда. Натижада касаба уюшмалари ҳар бир ходимни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлайди. Касаба уюшма қўмитаси ва унинг бўлинмалардаги қўмиталари жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Корхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиғини яхшилаш бўйича ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2025 йилнинг ўтган даврида 83 нафар ходимларга ойласи билан, касаба уюшмалари Федерациясининг санаторий ва дам олиш уйларида соғломлаштириш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган дастурини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилди. Шу мақсадда касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.       Унга мувофиқ, бўлинмалар касаба уюшма қўмиталари ишчи гуруҳлари томонидан, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан боғлиқ турли тадбирлар ўтказилди.

Бугунги кунда мамлакатимиз барча соҳалар бўйича ривожланиш йўлидан бормоқда. Иқтисодиётда эришилган натижалар, ижтимоий соҳани ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратмоқда, бу касаба уюшма фаолларига катта маъсулият юклайди. Биз тўлиқ маъсулиятни англаб, ишчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаолликни оширишни давом эттирамиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек:-"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётган бугунги кунда, барча соҳаларда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашни биз ўзимизнинг бош мақсадимиз этиб белгилаган эканмиз, ҳаётнинг ўзи бутун халқимиз қатори касаба уюшмалари олдига ҳам улкан вазифаларни қўймоқда. Ишончим комил, бой тажриба ва шонли анъаналарга эга бўлган мамлакатимиз касаба уюшмалари ушбу вазифаларни самарали бажариб, Янги Ўзбекистонда янгича меҳнат муносабатларини шакллантириш, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшади."

7-Avgust, 2025-yil 22:27