ATM Safe Sky иловаси энди App Store и Google Play-да мавжуд!

Маълумки, учувчисиз учиш аппаратлари (УАВ) парвозларига ариза бериш учун биз ATM Safe Sky иловасини ишлаб чиқдик. Энди уни App Store (https://apps.apple.com/us/app/atm-safe-sky/id6744538274) ва Google Play' (https://play.google.com/store/apps/details?id=com.uzaeronavigation.safesky)да юклаб олишингиз мумкин  .

Бугунги кундаги илова функциялари:
✅ УАВ парвозлари учун тезкор ариза йўллаш
✅ Назорат қилувчи органлар билан онлайн мувофиқлаштириш
✅ Парвоз ҳудудини танлаш учун интерактив харита
✅ Барча аризаларингиз рўйхатини ва уларнинг ҳолатини онлайн кузатиш
✅ Тасдиқлаш ва ўзгартириш билдиришномалари
✅ Минимал вақт-максимал қулайлик

 🚀 Тез орадаги янгиланишлар:
🔒 Геофенсинг технологияси — Реал вақтда парвоз ҳудуди чегараларига риоя этилишини назорат қилиш
💰 УАВ буюртмаларини тўғридан-тўғри иловада кўриб чиқиш учун тариф режалари ва ставкалари тўғрисидаги маълумотларни бирлаштириш

 ATM Safe Skyни бугун ўрнатинг ва парвозларингизни осон, хавфсиз ва тўлиқ назорат билан бошқаринг!

❗️Эслатиб ўтамиз: УАВдан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тартибга солинади
2022-йил 15-ноябрдаги 658-сон 
Батафсил: lex.uz/ru/docs/6284990

20-May, 2025-yil 11:43