2025-йилнинг 19-23-май кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICАО) томонидан ташкил этилган Аэронавигация хизматларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш гуруҳининг ( ANSISG/8) саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Жазоир, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Туркия, делегациялари билан бир қаторда “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК вакиллари, шунингдек, IАТА, Евроконтрол ва ICАО минтақавий бюроси вакиллари иштирок этмоқда.
ANSISG/8 учрашуви минтақадаги давлатлар ва аэронавигация хизматларини етказиб берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун асосий платформа ҳисобланади. Бизнес-дастурда аэронавигация хизматларини кўрсатувчи провайдерлар ўртасидаги мувофиқлаштиришнинг долзарб масалалари, ICАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётларини (SARPs) жорий этиш, шунингдек, аэронавигация инфратузилмасини (ASBU ICAO) модернизация қилишга модулли ёндашувни жорий этиш ҳолати муҳокама қилинди. Иштирокчилар парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, GNSS глобал сунъий йўлдош навигация тизимини таҳлил қилиш ва қўллаш, шунингдек, ер усти радионавигация воситаларининг (Minimum Operation Network) трансчегаравий ўхшашлик тамойилларини қўллаш масалалари бўйича эксперт фикрлари билан алмашдилар.
Ҳаво қатновини ташкил этиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнида инқирозли вазиятларга жавоб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, бу халқаро авиация муҳитининг мураккаблашиб бораётгани шароитида айниқса долзарбдир.
Учрашув давомида “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК вакиллари ҳаводаги ҳаракатни бошқариш усулларини такомиллаштириш, инфратузилма барқарорлигини ошириш ва халқаро талабларга мос замонавий технологик ечимларни жорий этишга қаратилган ишчи сессия ва муҳокамаларда иштирок этди.
Ўзбекистоннинг ANSISG/8даги иштироки мамлакатнинг жаҳон фуқаро авиацияси тизимига янада интеграциялашувига интилишини таъкидлайди ва “Ўзаэронавигация” Маркази ДУКнинг кўрсатилаётган аэронавигация хизматларининг юқори даражадаги хавфсизлиги, самарадорлиги ва ишончлилигини таъминлаш истагини тасдиқлайди.