Бугун Ватан эркинлиги ва мустақиллиги учун жонини фидо қилган қаҳрамонларни ёд этишга бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар.
Тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажараётган пайтда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасорат ва фидокорликлари алоҳида эҳтиром билан ёдга олинди. Иштирокчилар уларнинг матонати, садоқати ва Ватанга бўлган муҳаббати учун чуқур миннатдорлик изҳор этдилар.