«Ўзаэронавигация» Маркази ДУК Тошкент Давлат транспорт университетида бўлиб ўтган "Карьера куни"да фаол иштирок этди. Корхона ходимлари талабаларга ҳаводаги ҳаракатни бошқариш авиадиспетчери касби, соҳадаги иш имкониятлари ҳақида маълумот беришди ва уларни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди. Тадбир ёш мутахассислар учун профессионал йўналишни аниқлашда муҳим қадам бўлди.