«Ўзаэронавигация» ва «Қирғизаэронавигация» ўртасида тажриба алмашинуви

Тошкент шаҳрида “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ҳамда “Қирғизаэронавигация” давлат корхонаси мутахассислари ўртасида тажриба алмашинуви доирасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда аэронавигация ахборот хизмати (ААХ), PANS-OPS стандартларини қўллаш, MON концепциясини жорий этиш, абсолют баландлик ва ўтиш эшелонини ягона тартибга солиш, Ош ва Андижон аэропортларида қўнишнинг янги тартиблари ҳамда ҳаводаги маршрутларини келишиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар устувор йўналишлар бўйича келишувларга эришиб, минтақавий ҳамкорлик ва аэронавигация жараёнларини уйғунлаштиришга бўлган интилишини тасдиқладилар.

17-Iyul, 2025-yil 16:05