Наманган, Фарғона ва Қарши ҳудудий бўлинмалари Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш учун танлов

Жорий йилнинг 15-июл куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини Наманган, Фарғона ва Қарши ҳудудий бўлинмалари Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади. 

Номзодларга бўлган талаблар:

• 21 ёшдан кичик бўлмаслиги;

• Жисмонан соғлом ва конструктив фикрлай оладиган

• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

• ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;

• “Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” кундузги йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;

• ИКАО шкаласи бўйича 4-даражада инглиз тилини билиш сертификати бўлиши.

 Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификация қилиш жараёнидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, унинг ижобий жавоби билан тақдим этилиши керак.

Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод веб-сайтга (https://hr.uzaeronavigation.com/) кириб, анкетани тўлдириши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши керак:

- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

- Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан;

 - Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери мутахаассислиги учун, ИКАО шкаласи бўйича инглиз тили 4-чи даражадан паст бўлмаган сертификати;

Танлов босқичма-босқич амалга оширилади:

- номзодларни рўйхатга олиш

- брифинг ўтказиш

- Назарий билимларни текшириш

- Диспетчерлик тренажорида (симулятор) амалий кўникмаларни синаб кўриш

- 2025-йил 14-июлгача веб-сайтдаги шаклни тўлдирмаган шахслар 15-июлда бўлиб ўтадиган саралаш жараёнида иштирок эта олмайди.

17-Iyul, 2025-yil 16:03