ИКАО стандартлари ва тавсия этилган амалиётни янада тадбиқ этиш мақсадида "Ўзаэронавигация" Маркази томонидан 2025-йил 7-августдан бошлаб Тошкент ва Тошкент-Шарқий аэродромларида PBN — хусусиятларга асосланган навигациядан фойдаланган ҳолда янги учиш ва қўниш йўналишлари, шунингдек, ягона ўтиш эшелони ишга туширилади.
PBNни жорий этиш авиакомпанияларга бир қатор имкониятлар беради. Хусусан:
-навигация маневрларини аниқроқ бажариш;
-аэродром ҳудудида парвоз вақтини қисқартириш;
-траекторияларни оптималлаштириш ва ёқилғи сарфини камайтириш орқали атроф-муҳитга таъсирни камайтириш.
“Ўзаэронавигация" Марказининг халқаро стандартларни жорий этиш, тартиб-қоидаларни оптималлаштириш ва парвозлар хавфсизлигини ошириш бўйича режаларига мувофиқ, 2025-йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикасининг барча аэродромларида ҳам худди шундай PBN тартиб-таомиллари жорий этилади.