Жорий йилнинг 17–21 сентябрь кунлари «Ўзаэронавигация» Маркази делегацияси Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган дунёнинг энг йирик технологик фестивали — TEKNOFEST 2025 да Ўзбекистон Республикасининг миллий павильонида ўз ечимларини намойиш этди. Тадбирда иштирок этиш корхонанинг салоҳиятини кенг жамоатчиликка кўрсатиш ва халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун муҳим майдон бўлди.
Марказ мутахассислари хавфсизлик ва самарадорликни оширишга қаратилган бир қатор инновацион ишланмаларни намойиш етдилар. Жумладан, ATM Safe Sky, интеллектуал платформаси, диспетчернинг чарчоқ ҳолатини назорат қилиш ва кузатиш тизими - TADI Safety System (ATCO’s Fatigue Control & Monitoring System), шунингдек, учувчисиз учиш аппартлари операторларини тайёрлаш дастурларини ўз ичига олган Ўқув-машқ мажмуасининг имкониятлари тақдим этилди. Кўргазма халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва инвестиция компаниялари вакилларининг катта қизиқишига сабаб бўлди. Фестивал майдонида тақдимотлар ташкил этилди, изоҳлар берилди ва профессионал маслаҳатлар тақдим этилди. TEKNOFEST 2025 меҳмонлари Марказ технологияларини яқиндан кўриб чиқиб, уларнинг амалий аҳамиятини баҳолашга муваффақ бўлдилар.
Тақдимот доирасида, шунингдек, потенциал ҳамкорлар билан муҳокама этилаётган ва ривожланиш босқичида бўлган истиқболли йўналишлар ҳам намойиш этилди. Жумладан, учувчисиз учиш аппарталари ёрдамида радионавигация ускуналарини айланма текширувдан ўтказиш (облёт), учувчисиз учиш аппарталарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш лабораторияси ва улар ёрдамида 3D аэрофотосуратга олиш. Ушбу ташаббуслар авиация соҳасида технология имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.