Ўзбекистон авиациясида янги тарихий саҳифа!

Жорий йилнинг 2 октябр санасидан, мамлакатимизнинг аэронавигациясида икки муҳим қадам ташланди:
🔹 миллий ҳаво ҳудудимиз энди янги UZ коди билан танилади !
🔹 бутун Республика бўйлаб ягона абсолют ўтиш баландлиги (13 000 фут) ва ўтиш эшелони (FL150) жорий этилди.

🚀 Нега бу муҳим?

Эндиликда Ўзбекистон ҳаво ҳудуди дунё авиацияси харитасида янада ойдин ва белгили кўринишга эга бўлди. Бу қадамлар парвозларни хавфсизроқ, самаралироқ ва экологик жиҳатдан тоза қилади.

Мазкур ўзгаришлар — мустақил Ўзбекистон авиацияси тараққиётидаги янги босқич ва келажак авлодлар учун мустаҳкам пойдевордир! 🌍✈️

27-Oktabr, 2025-yil 15:06