🌸Наврўз - янгиланиш, табиат билан уйғунлик, яхши ишлар бошлаш тимсоли.

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУКда, она ерга, табиатга ва яратувчанликка бўлган ҳурматни акс эттирувчи ушбу қадимий баҳор байрамига бағишлаб, ҳамжиҳатлик ва қувонч билан тўлиб-тошган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бу йил экологик ташаббусга алоҳида эътибор қаратилди - байрам доирасида, Ўзбекистонда эълон қилинган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йилига бағишлаб, кўчатлар эко-аукциони бўлиб ўтди.

Корхона ходимлари акцияда кўтаринки руҳ билан иштирок этишди: харид қилинган ҳар бир кўчат боғча ва мактаб ҳудудларини кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшди.
Тўпланган барча маблағлар ана шу эзгу ва муҳим мақсадни амалга оширишга йўналтирилади.

9-Aprel, 2025-yil 15:58