"Ўзаэронавигация" Маркази жамоаси 2025-йил 15-17-октябрь кунлари Олмаота шаҳрида "Евроосиё" КМ Кенгаши доирасида ўтказилган ҲҲБ диспетчерларининг касбий маҳорат танловида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Мусобақада Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг аэронавигация хизмати кўрсатувчи ташкилотлари иштирок этди.
Босқичлар бўйича натижаларимиз:
🥇1-ўрин — ҲҲБни бошқариш соҳасидаги "Истиқболли ва инновацион ечимлар" бўйича тақдимотни ҳимоя қилиш;
🥈2-ўрин — "Тренажёр машғулотлари".
Натижада жамоамиз барча йўналишлар бўйича умумий ҳисобда кучли учликка кириб, ишонч билан кумушни қўлга киритишди. Бу эса Ўзбекистон авиадиспетчерларининг юқори тайёргарлик даражаси ва халқаро стандартларга мувофиқлигини яна бир бор тасдиқлади.
Жамоамизни табриклаймиз! Профессионаллик, қатъият ва жамоавий руҳ учун ташаккур. Ҳафтани ажойиб бошладик - юқори натижаларни сақлаб қолишда давом этамиз!