Зомин аэродромида ILS/DME инструментал қўниш тизими ишга туширилди.

Зомин аэродромида  ILS ва DME  инструментал қўниш тизими ишга туширилди. Ушбу лойиҳанинг жорий этилиши парвозлар хавфсизлиги ва мунтазамлиги даражасини оширишга қаратилган.

Замонавий  ILS/DME  тизими кўриниш чекланган шароитларда ҳам ҳаво кемаларнинг аниқ қўнишини таъминлайди. Бу метеорологик омилларнинг парвозларни амалга оширишга таъсирини сезиларли даражада камайтиради ва парвозлар жадвалини барқарор сақлаш имконини беради.
 
ILS/DME  тизимининг жорий этилиши Зомин аэродромида парвозларни радиотехник таъминлаш воситаларини ривожлантиришда муҳим босқич бўлди. Лойиҳанинг амалга оширилиши аэродромнинг навигация жиҳозлари бўйича салоҳиятини кучайтиради ва замонавий технологияларни босқичма босқич жорий этишни таъминлайди.

27-Oktabr, 2025-yil 14:45