Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб “Ўзаэронавигасия” Марказида ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Она диёр ранглар жилосида” шиори остида мусобақа ташкил этилди. Мазкур ташаббусга Марказ касаба уюшма қўмитаси ҳам маънавий, ҳам моддий кўмак кўрсатди.
Мусобақада 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 95 нафар бола иштирок этди. Барча иштирокчиларга эсдалик совғаси тариқасида ижтимоий ишлар бўлими томонидан махсус ишлаб чиқилган авиация мавзусидаги стол ўйинлари топширилди.
Танловдан кўзланган мақсад ёш авлодда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялашдан иборат. Шу билан бирга, тадбир Марказ ходимлари учун ёрқин рағбат бўлди: болаларга эътибор оилага ғамхўрлик қилиш ва ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш корпоратив маданиятнинг муҳим қисми эканлигини тасдиқлади.