"Ўзаэронавигация" Маркази ходимлари Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари билан биргаликда Пскент туманидаги 15-мактабда бўлиб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишди.
Эслатиб ўтамиз, баҳорда бу ерга 2000 туп кўчат экилган эди. Бу гал ташрифда ходимларимиз ўқувчиларнинг яшил майдонларга ғамхўрлик билан муносабатда бўлаётганликларини қайд этишди. Уларни рағбатлантириш мақсадида ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди ва мевали дарахтлар экилди. Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган байрам концерти ва театрлаштирилган саҳна кўриниши билан якунланди.