📸 Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш минорасига чиқмоқчимиз? Сизда яна бир имконият бор!

Дўстлар, сизнинг кўплаб хабарларингизни олдик:
«Ҳали ҳам қатнашсам бўладими? Мен улгурмадим… Лекин бу — болалигимдан орзу эди!»

Юрагимиз тош эмас, тушунамиз ва споттерларни яхши кўрамиз 💙
Шунинг учун авиаспоттерлар танлови учун иккинчи босқични эълон қиламиз! 🎉

Шартлар ўша-ўша:
✅ Ҳаво кемаси ва ҲҲБ минорасини битта кадрда  туширинг!
✅ Расмни Инстаграм саҳифангизга биз билан ҳаммуаллифликда жойланг !

5 майгача — янги имконият!

Биринчи босқич ғолиби аллақачон ўз чиптасини қўлга киритди — энди навбат Сизга! Тайёрмисиз? Унда — олға!

25-Aprel, 2025-yil 22:01