Аввал хабар қилинганидек, “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ташаббуси билан 2025-йилнинг 27-29-июн кунлари Тошкент шаҳрида стол тенниси бўйича биринчи “Халқлар дўстлиги” халқаро турнири бўлиб ўтди. Турнир натижаларига кўра, жамоавий жуфтлик баҳсларида:
1-ўринни “Ўзаэронавигация” ДУК жамоаси эгаллади;
2-ўрин — “Казаэронавигация” жамоаси;
3-ўрин — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АЖ жамоаси.
Якка ҳисобда ғолиблар:
1-ўрин — Марат Газетдинов, “Ўзаэронавигация” ДУК ходими;
2-ўрин — Самандар Шукуров, “Ўзаэронавигация” ДУК ходими;
3-ўрин — Нурзат Анарқулова, "Қирғизаэронавигация” ходими эгаллашди.
“Халқлар дўстлиги” турнири нафақат спорт мусобақаси, балки минтақада аэронавигация хавфсизлигини таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш майдонига айланди. “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, ушбу ташаббус халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган яхши анъанага айланишига умид билдиради.