2025-йилнинг 19-май куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК Австрия молия вазири ўринбосари жаноб Андреас Рейхардт бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув бўлиб ўтди.
Делегация таркибида Ўзбекистон авиация саноати билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган Австрия ишбилармон ва сармоявий доиралари вакиллари бор. Учрашувда “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК ва Австрия компаниялари ўртасидаги шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати, ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар рақамлаштириш, илғор аэронавигация технологияларини жорий этиш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларига алоҳида эътибор қаратдилар. Мулоқот чоғида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлик ва ҳамкорликнинг янги форматларига очиқлик таъкидланди.