“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК Лиссабонда авиадиспетчерларнинг толиқишини кузатиш учун сунъий интеллект ечимини тақдим этди

2025-йил 15-май куни Аэронавигация хизматларини кўрсатувчи провайдерлар ташкилотининг (CANSO) 29-йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди, унда 80 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК мутахассислари делегацияси ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида ҳаводаги ҳаракатни бошқариш глобал тизимининг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга қаратилган янада ривожлантириш стратегияси тақдим этилди. Учрашувда халқаро ҳамкорлик ва беқарор геосиёсий вазиятда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар дунёнинг турли минтақаларида аэронавигация хизматларини кўрсатувчи провайдерлар дуч келаётган муаммоларни муҳокама қилдилар. Европа, Америка ва Осиё ПАНО вакиллари глобал сиёсий жараёнларнинг авиация саноати барқарорлигига таъсиридан хавотир билдирди. Таъкидланишича, бир қатор ҳудудларда таъминот занжирларининг узилиши, ҳаво йўлларидаги чекловлар ва хавфларнинг ортиши, келишилган ва барқарор ечимларни талаб қилади.

Муҳокамалар якунида аэронавигация соҳаси жаҳон транспорт инфратузилмасининг стратегик муҳим элементи бўлиб қолаётгани, айни пайтда унинг замонавий шароитда заифлиги халқаро мулоқотни кучайтириш, тажриба алмашиш ва парвозлар узлуксизлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшма ёндашувларни ишлаб чиқишни тақозо этиши тасдиқланди.

20-May, 2025-yil 11:45