“Узаэронавигация” Маркази ДУК Ўзбекистонда PBN тизимини жорий этиш натижаларини сарҳисоб қилди

«Узаэронавигация» Маркази ДУК 2024 йилнинг 12 апрелидан бошлаб, 2025 йилнинг 5 мартигача бўлган давр мобайнида Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида PBN (Performance Based Navigation) концепциясини жорий қилиш бўйича лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан ишларини бажариб келмоқда.

PBN концепцияси ўзида, ҳаво ҳудудидаги навигация аниқлиги олдига қўйиладиган барча талабларни бирлаштирадиган ва тизимлаштирадиган навигация хоссаларига асосланган, навигация тизимини акс эттиради. Ускуналарга қўйиладиган асосий талаблар – аниқлик, яхлитлилик, ишга яроқлилик, узлуксизлик ва функционал имкониятлардан иборатдир.

Хусусан, 2025 йилда Тошкент, Урганч, Нуқус, Андижон, Қарши ва Сариосиё аэродромларида, PBN аниқлик хоссаларига асосланган, навигациядан фойдаланган ҳолда манёвр қилиш схемаларини жорий этиш режалаштирилган;

- ҳаво ҳудуди таснифини мақбуллаштириш;

- Ўзбекистон Республикасининг буткул ҳудудларида ягона мутлақ баландлик ва ўтиш эшелонини ўрнатиш.

2025 йил 5 март куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида PBN концепциясини жорий этиш» ишчи лойиҳаси юзасидан «Ўзаэронавигация» Маркази ДУК директорининг IATA менежери Д.С. Косолапов билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида IATA менежери томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилган тадбирлар бўйича тақдимот ўтказилиб, жорий натижалар сарҳисоб қилинди.

6-Mart, 2025-yil 9:12