Гюмрида МДҲ давлатлари аэронавигация провайдерлари уюшмасини бирлаштирувчи "Евросиё" мувофиқлаштирувчи кенгашининг 41-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда "Ўзаэронавигация" Маркази делегацияси ҳам иштирок этди.
Учрашувнинг кун тартибига парвозлар хавфсизлиги, жараёнларни рақамлаштириш, ҳаво ҳаракатини бошқариш воситаларини модернизация қилиш ва аэронавигация маълумотларини халқаро талабларга мослаш масалалари киритилди.
"Ўзаэронавигация" учун бу хатарларни бошқариш бўйича тажриба алмашиш, ахборот технологиялари тизимларининг ўзаро мослиги ва ҳамкорлар билан маълумотлар алмашинувини мувофиқлаштиришга ҳамда инфратузилмани янгилаш режаларини уйғунлаштиришга имконият яратади. Натижада, тартиб-қоидаларни бирхиллаштириш ва умумий Евросиё ҳаво бўшлиғида мувофиқлаштириш ишларини янада кучайтириш кутилмоқда.