Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш залида "иккинчи даражали" вазифалар йўқ.
Бу ердаги тозалаш ҳам парвозлар хавфсизлиги тизимининг бир қисмидир. Фаррошларимиз узлуксиз 24/7 фаолият юритадиган ҲҲБ залида қатъий тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ишлайдилар. Уларнинг иши ҳам парвозлар хавфсизлигининг бир қисмидир, лекин у учиш ва қўниш жадвалларида кўринмайди.