1 апрель куни Парижда аэронавигациядаги янги технологияларга бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлаб юборди. Бу (PBN TF/12) хоссаларга асосланган навигацияни жорий этиш бўйича ишчи гуруҳнинг, ҳамда Евроназорат NSG гуруҳи 39-йиғилишининг қўшма мажлисидир.
Анжуман ишида, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатидан келган,150 нафарга яқин экспертлар иштирок этмоқда. Улар орасида – аэронавигация хизматларининг етакчи провайдерлари, шунингдек EUROCONTROL, EASA, URSANAV, INECO, ATC CONSALT ва ҳоказо ташкилотларнинг вакиллари бор. Иштирокчилар сафида – Ўзбекистон манфаатларини ифодаловчи «Ўзаэронавигатсия маркази» ДУК мутахассислари ҳам бор.
Учрашувнинг бош мавзуси — (PBN) хоссаларига асосланган навигациядан фойдаланган ҳолда ҳаво кемаларига аниқроқ ва хавфсизроқ қўниш йўлларини амалга ошириш имконини берувчи (PBN) хоссалар негизидаги замонавий ёндашувларни жорий этишдир.
Маърузачилар томонидан келтирган маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларида мавжуд учиш-қўниш йўлакларининг 11 фоизи ҳалитдан ИCАО иккинчи тоифасига (CAT II) мансуб ҳаво кемаларини ILS сингари классик тизимларсиз ҳам – фақатгина PBN технологияларидан фойдаланган ҳолда қабул қилавершлари мумкин.
Анжуман иштирокчилари замонавий авиация ҳозирда дуч келаётган: шимолий магнит қутбининг миграцияси, қуёш интерференцияси ва унинг сунъий йўлдошлар навигация тизимларига таъсири сингари муаммоларни ҳам муҳокама қиладилар.
Шунингдек янги технологияларга равон ўтишни таъминлаш ва шу билан бирга анъанавий тизимларнинг ишончлилигини сақлаб қолиш каби ўта муҳим масала ҳам кўтарилмоқда. Мутахассислар, PBN жорий этилиши ҳамда, кўп синовлардан ўтган, мавжуд аниқ қўниш тизимларини сақлаб қолиш орасида оқилона мувозанатни сақлаб қолиш зарур деган фикрлар билдирмоқдалар.