ATM: SafeSky энди янада қулайроқ!

Биз ATM: SafeSky иловасини фойдаланувчилар учун янада қулайроқ қилишда тўхтамаяпмиз. Учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) парвозлари учун ариза топшириш янада осонлашди! Энди  электрон почта орқали ариза юборишингиз шарт емас, чунки энди барчасини тўғридан-тўғри иловада бажариш мумкин. Бу сизнинг вақтингизни тежайди ва парвозни тасдиқлаш жараёнини тезлаштириб, қулайроқ қилади.

Энг муҳими, тез орада ATM: SafeSky иловасини App Store и Google Playда юклаб олиш мумкин. Бу эса илованинг турли платформалардаги имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш имконини беради. Aйни пайтда Android  фойдаланувчилари уни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУКнинг расмий сайтидан юклаб (https://uzaeronavigation.com/page/mobilnoe-prilozhenie-1/) олишлари мумкин.

"Эслатиб ўтамиз, учувчисиз учиш аппаратлари учун руҳсат олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади. (https://lex.uz/ru/docs/6284990)"

6-Mart, 2025-yil 9:10