9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Бугун, биз тинчлик ва эркинлик учун жонини фидо қилганларни миннатдорлик ва эъзоз билан ёдга оламиз.

Ушбу сана бутун халқимизнинг жасорати, сабр-тоқат ва матонатини эсга солади. Ватанни ҳимоя қилиб ҳалок бўлганлар хотираси биз учун муқаддас бўлиб қолади. Улар бизни ватанга муҳаббат, бирдамлик ва фидокорлик руҳида тарбиялашда улкан намунадир.

“Ўзаэронавигация” Маркази жамоаси улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фидоий инсонларга чуқур миннатдорлик билдиради.

Юртимиз осмони доимо мусаффо, оиламизда тинчлик ва тотувлик ҳукм сурсин!

14-May, 2025-yil 11:35