+ 12% парвозлар оқими: Austro Control ёз мавсумида ҳаволаги ҳаракатни самарали бошқариш учун янги ечимларни жорий этмоқда

Австриянинг миллий аэронавигация хизматларини етказиб берувчи Austro Control шиддатли ёз мавсуми арафасида ҳаво қатнови сезиларли даражада ўсгани ҳақида хабар бермоқда - сўнгги маълумотларга кўра, 2024 йилнинг ёзига нисбатан 12 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Ўсиб бораётган трафикка жавобан Austro Control ҳаво бўшлиғини ишончли ва хавфсиз бошқаришни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Асосий ташаббуслар қаторига секторларнинг янги вертикал тузилмасини жорий этиш киради, бу эса юкни талабга қараб янада мослашувчан бошқариш имконини беради. 2026 йилга бориб секторларни ҳам кенг миқёсда қайта ташкил этиш режалаштирилган.

Компания ўз технологияларини фаол ривожлантирмоқда. Траекторияларга асосланган замонавий ҳаводаги ҳаракатни бошқариш тизими доимий равишда модернизация қилинмоқда. Жорий йилда қўллаб-қувватлаш ва хавфсизлик тизимлари янгиланди. 2026 йилнинг ёзига келиб трафикнинг мураккаблигини баҳолаш воситасини жорий этиш, 2028 йилда эса АТМ-тизимни тўлиқ янгилаш режалаштирилган.

Авиакомпаниялар, аэропортлар ва Тармоқ менежери (Network Manager) билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Austro Control мураккаб об-ҳаво шароитларига жавоб беришда намуна сифатида эътироф этилган ва ўз ишини бошқа хизмат кўрсатувчилар билан баҳам кўрмоқда.

Қўшимча равишда, энг юқори юклама даврида барқарорликни ошириш учун оператив залларга метеорофицерлар юборилади, шунингдек, қўшимча ходимлар чақирилади.

Узоқ муддатли истиқболда Austro Control авиаташувчиларнинг жадвалларини аниқроқ режалаштириш, парвоз режаларининг аниқлигини яхшилаш ва уларга риоя қилиш, шунингдек, авиацияда рақамли коммуникация ва автоматлаштирилган ечимларни кенг жорий этишга чақиради.

Таъкидлаш жоизки, «Ўзаэронавигация» Маркази ҳам Austro Control билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, уларнинг аэронавигация хизмати кўрсатиш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганмоқда. Жорий йилда ташкилотлар ўртасида профессионал ҳамкорликни ривожлантириш ва энг яхши тажрибаларни алмашишга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

7-Avgust, 2025-yil 22:35